Паразитлар: келиб чиқиш сабаби, оқибати ва даволаш усуллари
Паразитлар турига қараб турли усулларда юқиши мумкин. Масалан, аскаридалар асосан қўлини яхши ювмайдиган болаларда кўп учрайди. Острисалар эса одамга ифлос қўллар, озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда оғиз ва бурунга тушадиган чанг орқали ҳам юқиши мумкин.
Гижжаларнинг хили, сони ва қайси органда паразитлик килишига қараб касаллик ҳар хил кечади. Паразитлар билан зарарланган одамнинг вазни камаяди, қоринда оғрик, кўнгил айниши, ич кетиши ёки бош айланиши, жиззакилик пайдо булади. Гижжа ичакда бўлса – ич қотади ёки ич кетиши, кўнгил айниши, қайт қилиш ҳолатлари кузатилади. Жигарда бўлса-кўз оқи ва бадан сарғаяди, шиш пайдо бўлади, баданга ҳар хил доғлар тушиши мумкин. Ўпкада бўлса- иситма чиқиши ва йўтал пайдо бўлиши
мумкин.
Шунингдек, одамнинг меҳнат қобилияти пасаяди, болаларда ривожланиш орқада қолади, яхши ўсмайди, хотира пасаяди, уйқуси нотинч бўлади ва ҳакозо.
Одам ва ҳайвонларнинг аъзо ва тўқималари ҳисобига яшовчи майда чувалчанглар – гижжалар (гельминтлар), улар келтириб чиқарадиган касалликлар гельминтозлар дейилади. Касаллик манбаи бемор одам ва гижжалар билан зарарланган ҳайвонлар ҳисобланади. Гижжалар – чувалчанглар, ўзининг паразитлик ҳаётини одам организмида ўтказувчи организмлардир. Бунда одам ёши роль ўйнамайди - катталар ҳам, болалар ҳам бир хилда касалланиши мумкин.
Паразитизм (юн. параситос — текинхўр, ҳамтовоқ, паразит ва исмос — касаллик ҳолати) — (биологияда) озикланиш орқали боғланган ва ўзаро моддалар алмашинувига асосланган, генетик жиҳатдан турлича бўлган организмларнинг тарихий шаклланган ассоциацияси. P.da бир организм (паразит) иккинчи организм (хўжайин)дан яшаш муҳити ва озик, манбаи сифатида фойдаланади: иккала организм ҳам ўзаро антагонистик муносабатда бўлади. Бундан ташқари, паразит—хўжа-йин муносабатлари организмда иммунобиологик реакцияларни келтириб чиқаради.
Ҳайвонот дунёсининг деярли барча типларида паразитлик билан ҳаёт кечирувчи турлар мавжуд. Баъзи бир синфлар (сўрғичлилар, тасмасимонлар), ҳатто типлар (споралилар, микроспоридлар, тиканбошлилар) фақат паразит турларни уз ичига олади. Бўғимоёқлилар типида паразитлар ҳашаротлар ва ўргимчаксимонлар синфи вакиллари орасида кўп учрайди.
Умуман Ер юзида мавжуд бўлган ҳайвонлар турининг 60—65 минги (4—5%) паразит ҳаёт кечиради. «П.» терминининг келиб чиқиши Юнонистонда, Перикл даврида (милоддан аввалги 5-аср) мавжуд қонунга асосан, кўзга кўринган давлат арбоблари кексалик ёшида давлат қарамоғига ўтишган. Улар учун қурилган махсус панционлар параситария, у ерда яшовчилар эса парас(з)итлар деб аталган. Рим империяси даврида паразит сўзи ўзгалар ҳисобига яшовчи маъносини англатиб, ҳозирги кунгача сақланиб қолган.
Бу сўз биол., ветеринария ва тиббиётда ҳам худди шу маънода кириб келган бўлиб, бошқа организм (хўжайин) тўқималари ёки ҳазм қилган озиқ моддалар билан озиқланадиган, унинг ички органлари ёки тана юзасида вақтинча ёки дои-мий яшайдиган организмни англатади. Рус олими Р. С Шулснинг фикрича, P.ning 1- мезони унинг яшаш жойи; 2- озикланиш усули (метаболитик боғлиқлиги) ва 3- хўжайин организмига патоген таъсиридан иборат.
И. И. Мечников паразитизмни бошқа организмлар ҳисобига яшовчи ва озиқланувчи жониворлардебтаърифлаган. П. билан боглик ҳодисалар одам ва ҳайвонларда анча батафсил ўрганилган бўлишига карамай, унинг келиб чиқиши ва шаклланиши масалаларининг кўп жиҳатлари ҳозиргача маълум эмас. Бу аввало ҳайвонлар эволюсияси билан боғлиқ.
Яшаш жойига кўра, П. ташқи — эктопаразитизм (паразит хўжайин тана-сининг ташқарисида яшайди) ва ички — эндопаразитизм (паразит хўжайин организми ичида яшайди), яшаш муд-датига кўра, вақтинчалик (паразит ҳаётининг маълум бир қисми паразитлик билан ўтади) ва доимий (стационар) (паразитнинг ҳамма ривожланиш бос-қичлари паразитлик билан ҳаёт кечира-ди) бўлади.
Паразитларни ўрганиш ва уларга қарши кураш чораларини ишлаб чиқиш билан паразитология, гельминтология, микробиология, вирусология ва фитопатология шуғулланади. Эволюсия жара-ёнида организмлар ўртасида турли хил биологик, хусусан, индифферент (бе-тараф), симбиоз (ўзаро фойдали), ан-тагонистик (қарамақарши) муносабатлар вужудга келган.
Индифферент муносабатдаги организмлар бир хил шароитда ва битта ҳудудда биргаликда яшаб, бир-бирига фойда ёки зиён келтиришмайди (мас, денгиз остида яшовчи актиниялар, денгиз юлдузлари, қисқичбақасимонлар).
Симбиоз муносабатда 2 ёки ундан ортиқ организмлар ўзаро манфаатдорликда яшайди. Бу муносабатлар асосида ижарада яшовчанлик (синойкия) ва озикланиш орқали боғланиш (комменсализм) ётади. Барча паразитлар эволюсия жараёнида эркин яшовчи орга-низмлардан, кўпчилик эктопаразитлар эса йиртқичлар озикланиш муддатининг аста-секин узайиши натижасида келиб чиққан. Эктопаразитлар, айниқса, бўғимоёқлилар орасида кўп учрайди. Узок, эволюсия жараёнида бўғимоёқлилар умуртқали қайвонлар билан озикланиш туфайли боғланишда бўлиши орқали аста-секин эктопаразитларга айланиб борган.
Каналар, пархўрлар, патхўрлар, жунхўрлар, битлар ва бургалар худди шу йўл билан вужудга келган. Кўпчилик умуртқасизларнинг умуртқали ҳайвонлар териси, жабра ёриклари ёки бошқа органларига ёпишиб ҳаёт кечириши, улар аста-секин ботиб кириб озикланишга утиши туфайли эктопаразитларга айланиб борган.
Инфузориялар ва паразит қисқич-бақасимонлар бунга мисол бўлади. Баъзи ҳашаротларнинг личинкалари қуруқликдаги умуртқали ҳайвонларнинг паразитлари ҳисобланади. Дастлаб бу личинкалар яралардаги нобуд бўлган тўқималар ёки ўлган ҳайвонлар билан озиқланган. Кейинчалик улар тирик тўқималар билан озиқланишига мослашиб, ҳақиқий паразитларга айланган.
Эндопаразитларнинг келиб чиқиши кўп жиҳатдан эктопаразитларнинг эволюсияси билан бевосита боғлиқ. Терида паразитлик қилувчи инфузорияларнинг бир гуруҳи ва ҳашаротлар личинкалари шу тариқа эндопаразитларга айланган. Рус олими В. А. Догелнинг фикрича, эркин яшовчи умуртқасиз ҳайвонларнинг систалари, тухумлари ёки личинкалари тасодифан овқат ҳазм қилиш органларига тушиб қолиб, у ерда ривожланишни давом эттириши натижасида эндопаразитларга айланиб қолган.
Кўпчилик бир ҳужайралилар ва нема-тодалар шу йўл билан келиб чиққан бўлиши мумкин. Қон паразитлари P.ga юксак даражада мослашган бўлиб, дастлаб улар ичакда паразитлик қилган, кейинчалик турли йўллар билан қонга ўтиб, у ерда яшашга мувофиклашган бўлиши мумкин. Паразитларнинг ҳаёт цикли ва тарқалишини ўрганиш уларга қарши кураш ва, айниқса, касаллик-дарнинг олдини олишда жуда муҳим.
Бунда паразитлар, паразит ташувчи ва оралиқ хўжайинлар дорилар ёрдамида йўқотилади. Паразит (зараркунанда) ўсимликларга қарши биологик курашдан (мас, парда қанотли ҳашаротлар — яйдоқчилардан) кенг фойдаланилади.
10. Кўз чувалчанги Бу паразитлар асосан Африка мамлакатларида кенг тарқалиб, «лоа-лоа» исми билан маълум. Бу паразит хўжайинида кўз ва тери касалликларини келтириб чиқаради. Организмга киргач бутун тери ости клетчаткаси бўйлаб сайр қилиб юради. Ўз хўжайини учун бир қатор ноқулайликлар туғдириб, кўриш жараёнини оғриқли бўлишига сабаб бўлади. |
9. Бабезия Бу паразит нафақат ҳайвонлар, балки одамларни ҳам зарарлайди. Улар организмга кана чаққанда кириши мумкин. Касаллик симптомлари худди безгак белгиларига ўхшайди. Бу паразитнинг 100 дан ортиқ турлари мавжуд бўлиб, энг тарқалган штамми Бабециа Мисроти ҳисобланади. |
8. Амёба Паразитарнинг энг ёмон тури ҳисобланиб, инсоннинг асаб тизими ва миясини зарарлайди. Одамнинг зарарланиши тезда кечиб, бир неча ҳафтадаёқ ўлимга олиб келиши мумкин. Афсуски даволаш фойда бермайди. |
7. Шистосомалар Паразитарнинг энг ёмон тури ҳисобланиб, инсоннинг асаб тизими ва миясини зарарлайди. Одамнинг зарарланиши тезда кечиб, бир неча ҳафтадаёқ ўлимга олиб келиши мумкин. Афсуски даволаш фойда бермайди. |
6. Нематодлар Улар инсон ва бошқа сут эмизувчиларнинг ичакларида яшаб, иситма, йўтал, кўкракдаги оғриқлар, хириллаш билан намоён бўлади. Бу касалликка ошқозон-ичак йўллари фаолиятини бузилиши хос бўлиб, даврий соғайиш босқичлари ҳам кузатилади. |
5. Лямблийлар Фильтрланмаган сув ва ювилмаган мевалар лямблийларнинг кўп тарқалишига сабаб бўлади. Ичакларга жойлашиб олиб, турли касалликларни чақириш мумкин. Организмда лямблийлар борлиги белгилари: сувсизланиш, қоринда оғриқ, вазн ташлаш, қорин дам бўлиши. |
4. Трихотсефалёзлар Трихотсефалёзлар асосан иссиқ регионларда тарқалган бўлиб, аскаридалар оиласига мансуб. Улар билан тухум, гуруч, дуккакли ва донли маҳсулотлар орқали юқиши мумкин. Асосан йўғон ичакнинг зарарланиши кузатилади. |
3. Битлар Ҳа, битлар ҳам паразилар қаторига киритилади. Уларнинг 3 та тури мавжуд. Энг кўп учрайдигани бош бити. Шунингдек, қов ва кийим битлари ҳам учрайди. Улар инсоннинг соч қопламалари ва танасида паразитлик қилиб, ўзидан сўнг паразитлик қилиб, ўзидан сўнг ноқулай ҳиссиятлар ва тирналиш излари қолдиради. Битлар билан осонгина бемор одам билан контакт бўлганда зарарланиш мумкин. |
2. Қичима Бу юқумли тери инфекцияси бўлиб, маълум бир жойда қичишиш билан кечувчи касаллик ҳисобланади. Унинг қўзғатувчилари каналар ҳисобланади. Қичима контакт орқали ётар жой анжомлари, кўйлак, клавиатура, сочиқ, мебель ва бошқа барча кана тушиши мумкин бўлган буюмлар орқали юқади. |
1. Солитер Ҳам инсон ҳам ҳайвонларни зарарланиши кузатилади. Уй ҳайвонлари ўтлатилаётган яйловларда ёки зарарланган сувни ичганда юқтириб олиши мумкин. Одам организмига гўшт маҳсулотларини нотўғри тайёрлаш натижасида тушиши мумкин. Инфекция вақтида аниқланса, осон даволанади. Чарчаш, бўшашиш, қориндаги оғриқлар каби белгилар билан кечиши мумкин. Гигиена талабларига риоя қилиш паразитларни юқишини олдини олади. |
Фармакотерапевтик гуруҳи: паразит ва замбуруғларга қарши таъсирга эга бўлган БФҚ
Таркиби:
ҳар бир таблетка
Шувоқ кукуни (Артемициа сина Л.) – 50 мг
Қалампирмунчоқ кукуни (Сйзйгиум аромáтисум Л.) – 100 мг
Оддий дасторбош кукуни (Танасетум вульгаре Л.) – 200 мг
Ўткир баргли сано уруғи ва барги (Фолиа ат семина сасциа асутофолиа Л.) – 100 мг
Ёрдамчи моддалар: крахмал, сахароза, кальций стеарати
ДОКТОР ПЛЮС Клинтаб таблеткасининг фармокологик хусусиятлари:
Клинтаб таблеткаси таркибидаги доривор гиёҳлар антипаразитар, ўт ҳайдовчи, замбуруғларга қарши, антисептик,спазмолитик ва ич юмшатувчи таъсирга эга.
Шувоқ, чиннигул ва оддий дасторбош биргаликда организмдаги лентасимон, ясси, юмалоқ гижжалар, нематодлар ва бошқа паразитларнинг тухумлари, личинкалари ва вояга етган паразитларни йўқ қилади. Бунданташқари замбуруғлар, патоген таъсирга эга бўлган оддий микроорганизмларни ҳам йўқ қилади.
Сано барги ва уруғи – ични юмшатувчи таъсир кўрсатади ва турли паразитларнинг жонсиз танасини ичакларорқали чиқариб юборади.
Клинтаб таблеткаси паразитларнинг ҳаётий фаолияти натижасида инсон организмига ажралиб чиқадиган турли заҳарлимоддаларни организмдан чиқаради ва инсон организмининг нормал ҳаётий фаолиятини тиклашга ёрдам беради.
Иштаҳани очади ва овқат ҳазмини яхшилайди.
Қўлланилиши:
Клинтаб таблеткаси қуйидаги ҳолатларда асосий, ёрдамчи восита сифатида ва профилактика мақсадида қўлланилади:
- ясси гижжалар – сўрғичлилар ёки трематодлар(шистосома) ва лентасимон сестодлар, карлик занжири
- думалоқ гижжалар – остритса (энтеробиоз), аскарида, стронгилоидлар, трихинеллар, анклистомидлар, нематодалар
- замбуруғлар – турли микозлар ва кандидалар
- патоген бир ҳужайрали (оддий)лар – амёбалар, лямблялар, трихомонадлар
Қарши кўрсатмалар
Ошқозон яраси
Эрозив эзофагит ва гастритнинг қўзғалган даврида
Ҳомиладорлик ва лактация даврида
Клинтаб таркибий қисмларини индивидуал қабул қилаолмаслик
Қабул қилиш дозалари: Клинтаб таблеткаси овқатланишдан 15-20 минут олдин қуйидаги тартибда қабул қилинади
катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга:
1-куни 1 таблеткадан 2 маҳал
2-куни 2 таблеткадан 2 маҳал
3-10-кунлари 3 таблеткадан 2 маҳал
6-11 ёш бўлган болаларга:
1-куни 1 таблеткадан 1 маҳал
2-куни 1 таблеткадан 2 маҳал
3-10-кунлари 1 таблеткадан 3 маҳал
3-5 ёш бўлган болаларга, Клинтаб таблеткасини қабул қилинишини енгиллаштириш мақсадида таблеткани эзилганҳолатда оз миқдорда асал ёки бошқа маҳсулотга аралаштириб бериш тавсия этилади.
1-куни ½ таблеткадан 1 маҳал
2-куни ½ таблеткадан 2 маҳал
3-10-кунлари ½ таблеткадан 3 маҳал
Барча беморларга Клинтаб таблеткасини 10 кун қабул қилгандан сўнг 7 кун дам олиб юқоридаги тартибда яна10 кун қабул қилиш тавсия этилади. Клинтаб таблеткасини қабул қилиш дозаларини беморнинг ҳолатига кўрамутахассис томонидан ўзгартирилиши мумкин.
Сақлаш шароити: Болалар қўли етмайдиган, қуруқ (намлик 70%дан ошмаган) ҳарорат 25°Сдан ошмаганшароитда сақлансин.
Чиқарилиш шакли: 30 таблеткадан полиетилен флаконда ёки блистерларда картон қутида қўллаш учунйўриқнома билан бирга жойланади. Клинтаб таблеткалари рецептсиз берилади. Маҳсулот сертификатланган.
Яроқлилик муддати: 24 ой
Ишлаб чиқарувчи: ХК «ВИТАЛЛЙ», Ўзбекистон, Тошкент вилояти, Юқоричирчиқ тумани, Софдил, № 45